Туризм объектларининг санитария-гигиена ҳолати ўрганилади

© СС0 / Unsplash / Artem BryzgalovСамарканд, Узбекистан
Самарканд, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Июнь-сентябрь ойларида республика ишчи гуруҳлари жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар олиб боради.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. 2022-2023 йилларда республикадаги барча туризм намойиши, аэропорт, вокзал ва автошоҳбекатларда “Санитария инқилоби” амалга оширилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, июнь-сентябрь ойлари давомида турли вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат республика ишчи гуруҳи жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар олиб боради.
“Республикадаги барча туризм намойиши объектларида санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича хатлов ўтказилади”, - дейилади хабарда.
Санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлмаган объектларда замонавий санитария-гигиена шохобчалари қурилади ва таъмирланади. Уларда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёш болали ота-оналар учун зарурий шарт-шароитлар яратилади.
Ўзбекистонда 34 та маданий мерос объекти қайта тикланади
Янгиликлар лентаси
0