Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҚК зарбаси оқибатида Донецкдаги "Кант" заводи жиддий зарар кўрди - видео

Oбуна бўлиш
Донецкдаги "Кант" машинасозлик заводи Украина томонидан ўққа тутилиши оқибатида жиддий зарар кўрди.
Душанба куни Донецк 2015 йилдан бери энг кучли ўққа тутилди. Украина томони шаҳарнинг деярли барча туманларини ўққа тутмоқда, энг кўп Пролетарский, Куйбишевский, Петровский ва Киев туманлари зарбага учрамоқда.
Завод раҳбарининг “РИА Новости”га маълум қилишича, ўққа тутилганидан кейин “Кант”да ёнғин бошланди. Одамлар жабрланмади, бироқ корхонанинг ўзи жиддий зарар кўрди: цехнинг томи бутунлай қулаб тушди, ҳозирда 80 %гача ускуналар ишдан чиқди.
Янгиликлар лентаси
0