Хорижликлар Ўзбекистонга қандай мақсадларда келмоқда

© Sputnik / Алексей ФилипповПассажирка с чемоданами в аэропорту
Пассажирка с чемоданами в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифидаги асосий 6 та сабаби маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Сўнгги 5 ой ичида 1,2 млн хорижликлар қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Мамлакатга дам олиш учун 102,3 минг, даволаниш учун 30,8 минг хорижлик келган. Шунингдек, улар хизмат юзасидан (24,4 минг киши), тижорат (5,6 минг) ва ўқиш (1,9 минг) мақсадида ҳам келишмоқда.
Айтиш жоизки, 2022 йилда Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг 23,4 фоизи россияликлар, 18,9 фоизи қозоғистонликлар, 14,4 фоизи тожикистонликлар, 7,7 фоизи эса туркияликларга тўғри келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 июндан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинган.
Янгиликлар лентаси
0