Жамият

Диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати белгиланди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Фотобанкка ўтишРабота приемной комиссии МФТИ
Работа приемной комиссии МФТИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
20 июндан бошлаб ўрта махсус ва олий диний таълим муассасалари абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний таълим муассасаларига қабул вақти ва ҳужжатлар рўйхати маълум қилди.
Унга кўра, идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.
Ўрта махсус ислом таълим муассасалари:
20 июндан 10 июлгача
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
– чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.
Олий диний таълим муассасалари:
Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси 20 июндан 20 июлгача шунингдек, Ҳадис илми мактаби 20 июндан 10 июлгача ҳужжатларни қабул қилади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси ректори номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).
Янгиликлар лентаси
0