Фарғонада Россия билан қўшма корхоналар ташкил этилади

© Фарғона вилояти ҳокимлиги Фарғона
Фарғона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Oбуна бўлиш
Россиядан Ўзбекистонга импорт қилиб келинаётган хомашё ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни Фарғона вилоятида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Фарғонада Россиянинг Свердловск вилояти компаниялари билан ҳамкорликда қўшма ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни вақтда вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Свердловск вилоятида бўлиб турибди.
© Фарғона вилояти ҳокимлигиФарғона
Фарғона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Фарғона
Ташриф давомида делегация аъзолари Нижний Тагил шаҳрида жойлашган “Уралхимпласт” корхонасини бориб кўрди. 1938 йилда асос солинган турли саноат тармоқлари учун синтетик қатрон (смола) етказиб берувчи Россиядаги етакчи корхоналардан бири “Уралхимпласт” раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлиик алоқаларини ўрнатиш билан боғлиқ масалалари юзасидан учрашув ташкил этилди.
Учрашув якунида корхонада ишлаб чиқарилаётган ва ҳозирги кунда Ўзбекистонга импорт қилиб келинаётган хомашё ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни Фарғона вилоятида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Фарғона ва Свердловск вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати маҳсулотларини экспорти ҳажмини ошириш, машинасозлик, қурилиш маҳсулотлари, қоғоз ишлаб чиқариш ва ёғочни қайта ишлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, тадбиркорлар таклифлари асосида талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини ўрганишдан иборат.
© Фарғона вилояти ҳокимлигиФарғона
Фарғона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Фарғона
“Вилоятимиз вакиллари Екатеринбург шаҳрида жойлашган “Редуктор” ОАЖ редукторлар ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюришди ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Учрашув давомида “Редуктор” компанияси раҳбари Иван Грязнов ҳамда вилоятимизда фаолият кўрсатувчи “Oil Filter technologies” МЧЖ ҚК таъсисчиси Машҳур Хусаиновлар ўртасида Фарғона вилоятида редукторлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. Дастлабки босқичда, техник ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олинди”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0