Май ойида энг кўп сайёҳ қаердан келган?

Oбуна бўлиш
Май ойида Ўзбекистонга келган жами сайёҳлар сони 500 мингдан ошди. Энг кўп меҳмон асосан қайси давлатлардан келгани ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг.
Май ойи Ўзбекистон учун энг қизғин сайёҳлик мавсумининг бошланиши десак хато бўлмайди. Чунки январь - майт ойларида жами 600 мингга яқин сайёҳ келган бўлса, биргини май ойининг ўзида 503,6 минг хорижий меҳмон ташриф буюрган.
Бунги энг кўп меҳмон келган етакчи давлат бу қўшни Қозоғистон - 169,9 минг киши. Иккинчи ўринда - Қирғизистон - 141,3 минг киши ва учинчи ўринда Тожикистон - 116 минг киши.
Россиядан келган сайёҳлар сони 47,5 минг киши, Туркиядан келганлар - 6,4 минг кишини ташкил қилмоқда.
Европа давлатлари орасида етакчи Германия - 2,2 минг киши, Франция - 1,7 минг киши, Италия - 0,7 минг, Испания - 0,5 минг киши.
Қолган давлатлар орасида Буюк Британия - 1,1 минг, АҚШ - 1,5 минг, Жанубий корея - 1,4 минг киши ташриф буюрган.
Янгиликлар лентаси
0