Россия

Медведев икки йилдан кейин Украина мавжуд бўлишига шубҳа билдирди

© Sputnik / Ekaterina ShtukinaЗаместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев, архивное фото
Заместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари бир неча йилдан кейин дунё харитасида Украина каби давлат йўқ бўлиб кетишини истисно қилмади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев икки йилдан кейин дунё харитасида Украина бўлишига шубҳа билдирди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм каналида пост ёзиб қолдирди.
Медведев ўз пости билан Украинанинг ленд-лиз асосида суюлтирилган табиий газни икки йилдан пулини тўлаш билан сотиб олиш режаларига муносабат билдирган.
“Фақат савол. Ким айтдики, икки йилдан кейин Украина умуман дунё харитасида бўлади?”, - дея ёзган Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, “америкаликларга аллақачон фарқи йўқ”.
“Улар “анти-Россия” лойиҳасига шунчалик сармоя киритишдики, қолган нарсалар улар учун ҳеч нарса эмас”, - дея хулоса қилган сиёсатчи.
Янгиликлар лентаси
0