Россия

Песков Россия “Толибон”ни* яқин орада тан олишини истисно қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков, архивное фото
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти матбуот котиби ҳозир Москва томонидан “Толибон”* ҳукуматини тан олиш ҳақида гап кетмаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ҳозирда Россияда “Толибон”ни* тан олиш ҳақида гап кетмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
“Ҳозир бу ҳақда гап кетмаяпти, биз буни бир неча марта такрорлаганмиз. Бирор бир тахминларни айтиш фойдасиз”, - дея жавоб берди Кремль вакили янги Афғонистон ҳукуматини тан олиш эҳтимоли ҳақида саволга.
Песков Афғонистондаги вазият ҳақида гапираётиб, у ерда кўплаб мамлакатларни толиблар вакиллари билан мулоқот қилишга ундайдиган гуманитар хусусиятга эга кўплаб муаммолар борлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг "Толибон"* ҳокимиятини тан олиш шартлари маълум қилинди

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0