Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради

© Sputnik / Рамиз БахтияровВыставка "Иннопром" в Ташкенте
Выставка Иннопром в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Oбуна бўлиш
“Олмаота-Тошкент” йўналишида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус аварияга учраган ва автобусда ёнғин келиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида Жамбул районида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 15 июнь куни Қозоғистон вақти билан соат 03:10 да Жамбул туманидан ўтувчи “Олмаота-Тошкент” автомобиль йўлининг 545 км. да трикотаж маҳсулотлари ортилган юк машинасида ёнғин чиққан.
Бунинг натижасида автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган ва соат 03:40 ларда бу йўналишда ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида бу автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган.
Ҳозирда уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришмоқда”, - дейилган хабарда.
Ҳолат юзасидан Қозоғистон ФВВ билан маълумот алмашинуви давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0