Дунёда

Қозоғистонда рус тилининг мавқеи заифлашмаган – Тоқаев

© Официальный сайт Президента Республики КазахстанПрезидент Казахстана Касым-Жомарт Токаев
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Токаевга кўра, Қозоғистонда рус тилининг мавқеи ҳеч қанақасига ёмонлашмаган.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Қозоғистонда рус тилининг мавқеи заифлашмаган, бунинг аксини даъво қилаётганлар эса ҳақиқатга қарши. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Қозоғистонда рус тилининг мавқеи пасайиб кетди, қисқарди, қолаверса, иллатга айланди, деганлар ҳақиқатга қарши. Буларнинг барчаси у ёки бу вазиятни сиёсийлаштириш учун ёвузлар томонидан келтирилган далиллар”, дейди у.
Токаевга кўра, Қозоғистонда рус тилининг мавқеи ҳеч қанақасига ёмонлашмаган.
“Мен бунга аминман... Қозоғистонда тил масаласини сиёсийлаштирмаслик керак, рус тилининг позицияси ўзгармаган”, - дейди у.
Шунингдек, Тоқаев Россия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларда дўстлик ҳамда иттифоқчилик узлуксизлиги сақланиб қолгани, республика расмийлари бунинг учун барча имкониятларни ишга солишини қўшимча қилди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва иттифоқчилик узвийлиги тўлиқ сақланиб қолган. Нима бўлганда ҳам, мен давлат раҳбари сифатида мамлакатларимиз ўртасида чинакам дўстона муносабатлар сақланиб қолиши учун барча имкониятларни ишга соламан”, - деди Қозоғистон раҳбари.
Тоқаевнинг фикрича, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги дўстлик абадий бўлиши керак.
Янгиликлар лентаси
0