Рамзан Қодиров разведкачилар қандай ишлаётганини кўрсатди - видео

Oбуна бўлиш
Разведкачилар иши энг хатарли ҳисобланади, чунки улар душман ерига биринчи бўлиб қадам қўйишади, - дейди Қодиров.
ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Донбассдаги Муса Ахматов бошчилигидаги разведка бўлинмаси фаолияти акс этган видеолавҳаларни намойиш қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Урушда фақат жанговар воситалар билан ғалаба қозониб бўлмайди. Ишончли разведка маълумотлари, душман ўт очиш позицияларининг аниқ координаталарини билиш керак.
Менинг қадрдон оғам, Россия ИИВнинг Грозний шаҳри бўйича полки командири Муса Ахматов ўз сафдошлари билан душман яшириниши мумкин бўлган ҳар бир бурчакни синчиклаб текширади. Бирорта ҳам бандерачи ёки миллатчи ғаламис Мусонинг ўткир нигоҳидан яширина олмайди.

Разведкачилар иши ҳар доим жуда хатарлидир, чунки айнан улар биринчи бўлиб рақибнинг ерига қадам қўйишади. Бу сафар разведкачилар иши муваффақиятли якунланди, душманнинг турган жойи аниқланди. Бу ёғи энли артиллерия ва ҳужумчи отрядларнинг иши", - деб изоҳ қолдирган Чеченситон раҳбари.

Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0