Дунёда

Россия Туркияни Суриядаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирмоқда

© REUTERS / STRINGERТурецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы
Турецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шу кунларда Қозоғистон пойтахтида Россия, Туркия, Эрон, Сурия ва БМТ вакиллари иштирокида Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда.
ТОШКEНТ, 15 июн – Sputnik. Москва Туркиянинг Сурия Араб Республикаси ҳудудидаги операциясини асоссиз деб ҳисоблайди ва Анқарани муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақиради. Бу ҳақда Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев маълум қилди.
Лаврентьев шунингдек, Сурияни барқарорлаштиришга қаратилган "Остона музокаралари" чоғида иштирокчилар вазиятни "жойда" муҳокама қилишга келишиб олишганига алоҳида урғу бериб ўтди.
"Бу, айниқса, Туркия президентининг Сурия шимолида курд тузилмаларига қарши ҳарбий операция ўтказиш бўйича эълон қилган режалари нуқтаи назаридан жуда муҳим. Бизнинг фикримизча бу мамлакатда вазиятни беқарорлашишига ҳамда қуролли қарама-қаршиликнинг янги босқичга чиқишига олиб келадиган асоссиз қадам бўлади", - дея Лаврентиевнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Махсус вакилнинг сўзларига кўра, Россия Туркияни муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирмоқчи. “Ўз навбатида, биз бу борада ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз”, — деди Лаврентиев.
Шунингдек, у Нур-Султондаги музокараларда қочқинлар масаласини ҳам муҳокама қилиш режалаштираётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда (15-16 июнь) Қозоғистон пойтахтида "Остона музокараларининг" кафил давлатлари (Россия, Туркия, Эрон), Сурия ҳукумати ва мухолифати ҳамда БМТ вакиллари иштирокида Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0