Сирдарё Новосибирск ва Олтой ўлкаси тадбиркорлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Oбуна бўлиш
Сирдарёга Россиялик расмий ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация келди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, шериклик муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Новосибирск ва Олтой ўлкасининг 15 нафардан зиёд ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Сирдарёга ташриф буюрди.
Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Россия Федерацияси Новосибирск ва Олтой ўлкасининг 15 нафардан зиёд ишбилармон доира вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.
© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарё вилояти Ғофуржон Мирзаев Россиянинг Новосибирск ва Олтой ўлкаси делегациясини қабул қилди. - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарё вилояти Ғофуржон Мирзаев Россиянинг Новосибирск ва Олтой ўлкаси делегациясини қабул қилди. - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарё вилояти Ғофуржон Мирзаев Россиянинг Новосибирск ва Олтой ўлкаси делегациясини қабул қилди. - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарё вилояти Ғофуржон Мирзаев Россиянинг Новосибирск ва Олтой ўлкаси делегациясини қабул қилди. - Sputnik Ўзбекистон
4/4
Мулоқот давомида ўзаро шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга доир долзарб масалалар муҳокама этилди.
Учрашувда томонлар ўзаро алоқалар истиқболлари катта бўлишига қарамай, Сирдарё вилояти ҳамда Новосибирск ва Олтой ўлкаси тадбиркорлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик етарли даражада эмаслигини таъкидлаб ўтишди. Улар келгусида шериклик муносабатлари кучайишига ишонч билдирдилар.
Ғофуржон Мирзаев меҳмонларнинг таклиф ва истаклари билан танишиб, улар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан мамнун эканлиги, ташкилий масалаларни ҳал этишда кўмаклашилишини айтди.
Маълумот учун, Сирдарё вилояти ҳамда Россия ўртасидаги ўзаро ташқи савдо айланмаси биргина ўтган йилда 129 млн долларга тенг бўлган. Шундан экспорт 32 млн доллар, импорт эса 97 млн долларини ташкил этган. Экспортнинг асосий қисми тўқимачилик маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0