Россия

"Толибон"* Россиядан нима сотиб олмоқчи экани маълум бўлди - видео

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишПМЭФ-2022. Работа форума
ПМЭФ-2022. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Толибон* вакиллари Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумга ташриф буюришди.
ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Россияда тақиқланган "Толибон"* ҳаракати вакиллари Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумига (ПМЭФ) етиб келишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Афғонистон делегацияси таркибида Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари Моҳаммадюнус Хусайин ва ва Афғонистоннинг Россиядаги дипломатик миссияси раҳбари Жамол Носир Гарвал ва бошқа шахслар бор.
РИА Новостига берган интервьюсида делегация вакиллари Россиядан бир қатор товарлар харид қилмоқчи эканликларини ҳамда ўзаро божсиз савдо-сотиқ ўрнатиш шартларини муҳокама қилмоқчи эканликларини маълум қилишди.
"Биз буғдой, шиша ва ёғоч экспорти бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Шунингдек, Афғонистондан қуритилган мева ва меваларни, шунингдек, фойдали қазилмаларни экспорт қилиш учун Россия ҳукумати билан божсиз савдо шартларини муҳокама қилмоқчимиз", - деди Толибон* вакили.
Шунингдек делегация раҳбари бундан 10-20 кун аввал россиялик ишбилармонлар Афғонистонга ташриф буюришгани ҳақида айтиб берди.
Делегация форум павильонларини айланиб чиқди. Улар россиялик ҳамкорлар билан буғдой етказиб бериш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Россия ҳозирча Толибон* ҳаракатини Афғонистон янги расмий ҳукумати сифатида тан олишга шошилаётгани йўқ. Пу ҳақида президент матбуот котиби Дмитрий Песков бироз олдин маълум қилган эди. Песковга кўра, "ҳозирча ушбу мавзу муҳокама қилинаётгани йўқ".
Санкт-Петербургда 15-18 июнь кунлари Халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда қатор давлатларда нуфузли делегациялар иштирок этмоқда. Россия президенти Владимир Путин 17 июнь куни форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
*Россияда таъқиқланган ташкилот
Янгиликлар лентаси
0