Жамият

Тошкент-Самара йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракати қайта тикланмоқда - нархлар

© Фото: предоставлено пресс-службой МинтрансаВ Узбекистане совершен первый рейс поезда, который преодолел почти четыре тысячи километров
В Узбекистане совершен первый рейс поезда, который преодолел почти четыре тысячи километров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Поезд ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05да “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14да “Самара” темир йўл вокзалига етиб боради.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. 23 июндан бошлаб 5/6-сонли “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишида йўловчи поездининг ҳаракатланиши бошланади. Бу ҳақда "O‘zbekiston temir yo‘llari" матбуот хизмати хабар берди.
Поезд ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05да “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14да “Самара” темир йўл вокзалига етиб боради.
Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11да жўнаб кетиб, “Тошкент-Марказий” вокзалига сешанба куни соат 16:56да етиб келади.
Маълумот учун, Тошкентдан Самарагача темир йўл орқали бўлган масофа 2271 кмни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади.
Мазкур йўналишда йўловчи поезди 11 та вагондан иборат.
Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқал билиб олиш мумкин. Сайтларда июль ойидаги чипталар 1,5 млн (палцкарта) ва 2,4 млн (купе) сўмдан бошланиши кўрсатилган.
"Россия темир йўллари" (РЖД) сайтида июль ойидаги чипталар нархи 8 минг (палцкарта) ва 12 минг (купе) рублдан бошланиши кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги халқаро йўловчи поездлари қатнови 2020 йил мартида коронавирус пандемияси сабаб тўхтатиб қўйилган эди. Россия 14 июндан бошлаб темир йўл орқали келаётган Ўзбекистон фуқароларининг киришига қўйилган чекловларни бекор қилди.
Янгиликлар лентаси
0