Жамият

ХТВ ўқитувчиларнинг меҳнат таътили тўлови кечикишига нима сабаб бўлганини айтди

© Depositphotos / BlazeofgloryУчитель пишет у доски в школе
Учитель пишет у доски в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ХТВ айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги ва камайтириб тўлаш ҳолатлари юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, вазирликка айрим ҳудуд ўқитувчиларидан меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Тўловларнинг кечикишига "УзАСБО" дастурий мажмуасида юзага келган техник носозликлар сабаб бўлган.

“Меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилди. Ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди”, - дейилади хабарда.

Вазирлик меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишни сўрамоқда.
Маълумот учун, Меҳнат кодексига мувофиқ бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади.
Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади.
Янгиликлар лентаси
0