Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президентининг махсус вакили бўлди

© Фото: МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов ушбу лавозимга Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан тайинланди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Абдулазиз Ҳафизович Камилов Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.
"Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди", - дейилган фармонда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилганди. Ўшанда Саудия томони Камиловни Ўзбекистон президентининг махсус вакили деб қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0