Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

“Азот”дан қочган аёллар заводда хорижлик ёлланма аскарлар ҳақида гапириб берди - видео

© Sputnik / Виктор АнтонюкДым от пожаров на заводе "Азот"
Дым от пожаров на заводе Азот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Азот”дан қочган аёллар заводда хорижлик ёлланма аскарлар борлиги ҳақида гапириб берди.
Северодонецкдаги украиналик жангарилар қўл остидаги “Азот” кимё заводида кўплаб хорижлик ёлланма аскарлар бор, деб хабар берди РИА Новостига заводнинг бомба бошпанасидан қочишга муваффақ бўлган тинч аҳоли вакиллари.
Анна ва унинг келини Алина болалари билан “Азот” иккинчи назорат пункти яқинидаги ертўлада икки ой (5 апрелдан бери) уйларига снаряд тушганидан кейин яшашди.
Заводда у чет эллик жангчилар борлигини кўрди.
"Кўплаб ёлланма аскарлар, жуда кўп. Улар қанча эди, билмайман, улар бошқалардан алоҳида жойда бўлишди. Улар асосан инглиз тилида гаплашишди. Ва бошқа хорижий тилларда", - деди Анна.
Хорижлик ва украиналик жангарилар тинч аҳолига ертўлаларни тарк этишга рухсат беришмади.
"Улар бизга ташқарида хавфли эканлигини, қандайдир тозалаш кетаётганини тушунтиришди. Кечқурунгача чиқманг", - деб қўшимча қилди у.
Уларга овқат олиб келмоқчи бўлган Анна ва Алинанинг эркак қариндошлари ҳам Азотга киритилмади. Бироқ 10 июн куни жангариларнинг эътибори заифлашганида аёллар ташқарига чиқишга муваффақ бўлишди.
Уларнинг сўзларига кўра, заводдан болалар билан бирга пиёда чиқиб кетишга мажбур бўлишди.
"Менда икки нафар фарзандим бор, Алинада бир нафар. Ёши икки, беш ва саккиз. Етиб бордик", деди Анна.
Энди улар қўшни Новая Астрахан қишлоғида жойлашган.
Северодонецк учун жанглар май ойининг бошидан бери давом этмоқда. Ўтган ҳафта мудофаа вазири Сергей Шойгу шаҳарнинг турар-жойлари тўлиқ озод этилганини маълум қилган эди.
Чоршанба куни Москва вақти билан соат 8:00 дан 20:00 гача Россия томони Азот ҳудудидан тинч аҳолини эвакуация қилиш учун шимолга Луганск Халқ Республикасининг Сватово шаҳри томон гуманитар йўлак ажратди. Бироқ украиналик жангарилар ўт очишни тўхтатиш режимини бузиб, Северодонецкнинг турар-жойларини ўққа тутиб, бу жараённи бузди.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий операция ўтказмоқда.
Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0