Доллар озгина кўтарилди - валюталар курси

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Oбуна бўлиш
Долларнинг расмий курси олти кунлик пасайишдан сўнг ўсди.
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Долларнинг расмий курси 6 кунлик пасайишдан сўнг, 9,37 сўмга ўсиб, 10 969,48 сўмни ташкил қилди.
Евро эса 57,40 сўмга арзонлади ва 11 419,23 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,01 сўмга пасайиб, 193,29 сўмни ташкил этди.
МДҲ давлатлари орасида сўнгги бир неча ой ичида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш одатий ҳола айланмоқда. Айниқса ЕОИИга аъзо давлатлар орасида. Россия энг йирик савдо ҳамкорларидан бири бўлган Хитой билан ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш ҳақида битим имзолаган.
Шунингдек, Хитой ва ЕОИИ давлатлари орасида ҳам ана шундай битим имзоланиши режалаштирилмоқда. Ташқи савдода ушбу ўзгаришлар долларга талабнинг пасайишига ва асосий ҳамкор давлатлар Хитой ва Россия миллий валютасига талабнинг ошишига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0