Магистратурага кириш тартиби ўзгарди - президент қарори

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишСтуденты, иллюстративное фото
Студенты, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Oбуна бўлиш
Магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Янги ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага кириш тартиби ўзгарди. Бу ҳақида “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарорда назарда тутилган.

Баклавриат:

олий таълим муассасаларига қабул 20 июндан бошланади;
қабул қилишда давлат буюртмаси параметрлари президент фармойишига кўра тасдиқланади;
давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;
ОТМга имтиҳонсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш имтиёзига эга бўлганлар - қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
бакалавриат йўналишларида масофавий таълим шакли жорий этилади;
талабага ўқишини кўчиришга фақат икки ҳолатда рухсат берилади: турмуш қуриб бошқа ҳудудга кўчганда ёки давлат ходимининг иш жойи ўзгариши муносабати билан.

Магистратура:

магистратурага қабул қилишда бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи, ҳамда хорижий тилни билиш ҳақидаги сертификат асосида амалга оширилади. Мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди;
август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги квоталар учун;
январь ойидаги қабул – ёзда тўлмай қолган ўринлар ҳамда Давлат қабул комиссияси тасдиқланган контракт асосидаги қўшимча квоталар учун бўлади;
давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Президент фармойишига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси 121 395 нафар этиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0