Ҳодисалар

Олмалиқдаги кимё заводида портлаш содир бўлди

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Гап Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Аммофос-Максам” корхонаси ҳақида бормоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июн – Sputnik. Кеча, 5 июнь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган кимё заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш соат 17:55 да Олмалиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган “Maxam-Uzbekistan” қўшма корхонасининг реахит ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.
Воқеага технологик жараённинг бузилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ушбу цехнинг бино конструкциялари бузилган. Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
“Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида, шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли. Вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади”, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0