Иқтисод

Ўзбек гилосининг асосий харидорлари маълум бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия "Уз-Сеганг"
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия Уз-Сеганг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон йил бошидан буён 12 та давлатга қиймати 22,4 млн долларига тенг бўлган 18,4 минг тонна гилос экспорт қилган.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон 5 ой давомида энг кўп гилосни Россияга экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Шу йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 12 та давлатга қиймати 22,4 млн долларига тенг бўлган 18,4 минг тонна гилос экспорт қилган.
Гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 минг тоннага камайган.
Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:
Россия – 7,9 минг тонна
Қозоғистон – 6 минг тонна
Қирғиз Р. – 4,2 минг тонна
Беларусь – 102 тонна
Польша – 52 тонна
Корея – 47 тонна
БАА – 8,2 тонна
Эслатиб ўтамиз, май ойида Андижон вилояти жами 195 тонна, қиймати 136 минг долларга тенг гилос экспорт қилинган. Унда Россия ва Қирғизистон ўзбек гилосининг асосий харидори бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0