Жамият

Саида Мирзиёева тўйда келинга тарсаки туширган куёвни кескин қоралади

© Telegram / SShMirziyoyevaСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу воқеа қачон ёки қаерда бўлгани муҳим эмас, асосийси жамиятда унга қандай муносабат билдирилаётгани, деб ёзади Мирзиёева.
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева "тўйда келинга тарсаки туширган куёв" видеоси юзасидан ўз фикрини билдирди.
Саида Мирзиёева, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб шов-шувларга сабаб бўлган ушбу ҳодисага жамиятда турлича муносабат билдирилаётганига эътибор қаратган.
"Агар бу ҳодиса сизни ва атрофингиздагиларни ғазаблантирган, ҳайратга солган бўлса, демак атрофингизда соғлом жамоа бор. Мабодо “аёл эркакка ён босиши шарт”, “ўзи айбдор, тили узун бўлса керак” каби гапларни эшитаётган бўлсангиз, мана бу ҳақиқий фалокатдир", - деб ёзади Мирзиёева.
Шунингдек Гендер тенглиги комиссияси аъзоси жамиятда хотин-қизларга тенг ҳуқуқни таъминлаш, уларнинг таълим олиши, мустақил бўлишига имкон яратиш жамиятни фаравонликка олиб келишига ишонч билдирган.
"Биз ҳаммамиз ривожланган, маданиятли юртда, бой ва бахтли яшашни хоҳлаймиз. Демак, ҳар биримиз аёлларга нисбатан зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини англашимиз ва шу қарашда қатъий туришимиз зарур", - деб ёзади Мирзиёева.
Бунда ҳодисаларни олдини олиш учун фарзандларга тўғри тарбия бериш, мактабни битиргач тезроқ турмушга беришга ёки уйлантиришга шошилмаслик, аксинча уларга илм бериш ва ўз ақли билан яшашга имкон яратиш керак, -дейди Гендер тенглиги комиссияси аъзоси.
Янгиликлар лентаси
0