Йил якунигача парранда гўшти ишлаб чиқариш ҳажми оширилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПродажа куриного мяса на рынке
Продажа куриного мяса на рынке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2022
Oбуна бўлиш
Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Парранда гўшти ишлаб чиқариш ҳажмлари йил якунигача камида 35 фоизга оширилиб, 600 минг тоннага етказилади.
Президент паррандачилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ПҚ-281-сонли қарор имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 апрелдан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидиялар ажратиш ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақатгина “my.vetgov.uz” сайтида рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли мезонларга мос келувчи паррандачилик хўжаликларига берилади.
Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар адратилади.

Шу йилнинг 1 июнидан паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револьвер кредитлар ажратилади.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича мақсадли давлат дастурлари бўйича кредит маблағлари 10 йилгача муддатга 3 йилгача имтиёзли давр билан ажратилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг паррандачилик хўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилган миқдоридаги маблағларини қайтариш муддати 7 йилдан 10 йилгача 5 йиллик имтиёзли давр билан узайтирилади.
Тадбиркорларга уларнинг мавжуд қувватларини тўлиқ ишга тушириш учун олдин ажратилган кредитларнинг қайтариш муддати уларнинг аризасига кўра ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифларига асосан 10 йилгача узайтирилади.
Шу йилнинг 1 июлидан 2024 йил 1 январигача ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилишдаги харажатларни қоплаш учун субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0