Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: Россия Мудофаа вазирлиги баёноти

© Sputnik / Геннадий Дубовой / Медиабанкка ўтишБойцы чеченского спецназа на лисичанском направлении в ЛНР
Бойцы чеченского спецназа на лисичанском направлении в ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Харков вилоятидаги "Азов" штаб-квартирасини ракета ҳужуми билан йўқ қилди - Мудофаа вазирлиги.
ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Россия авиацияси юқори аниқликдаги ракеталар билан Харков вилоятининг Песочин аҳоли пункти ҳудудидаги "Азов" миллий батальонининг штаб-квартирасини йўқ қилди, деди Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генерал-лейтенант Игор Конашенков.
“Юқори аниқликдаги ҳаводан учириладиган ракеталар ишчи кучи ва ҳарбий техника тўпланган 18 та ҳудудга, шунингдек, Украина артиллерия ва миномёт батареяларининг ўнта отишма позициясига, шу жумладан Зайтсево, Курдимовка, Дзержинск, Бахмут туманларидаги "Град" реактив тизимларининг 6та батареясига зарба берди”, деди у.
Бундан ташқари, ДХРдаги Спорное ва Вемка аҳоли пунктлари яқинида иккита ракета ва артиллерия қуроллари ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Шунингдек, учувчилар Украина Қуролли Кучлари қўшинлари ва техникаси тўпланган 58 та ҳудудга зарба беришга ва уларни йўқ қилишга муваффақ бўлишди:
200 нафар украина миллатчиси;
Бук-М1 ва Оса-АКМ ҳаво мудофаа тизимларининг иккита учириш мосламаси;
10та танк;
Ракета кучлари ва артиллерия 203 та душман кучлари тўпланган ҳудудларни, 38 та артиллерия ўқ отиш позицияларига зарба берган. Натижада ни йўқ қилинган кучлар рўйхати:
350 миллатчи;
Учувчисиз аппаратларни бошқарув пункти;
8та танк ва бошқа зирҳли транспорт воситалари;
учта БМ-21 "Град" реактив тизими;
3та дала артиллерия қуроллари;
11та махсус транспорт воситалари.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг Су-25 ҳужумчи самолёти ва еттита дронни уриб туширишга муваффақ бўлди. Шунингдек, улар ЛХРда "Точка-У" ракетасини ва ЛХР, ДХР, Херсон ва Харьков вилоятларида 21 та "Ураган"тизимининг ракеталарини тутиб олишди.
Махсус операция бошланганидан бери Украина Қуролли Кучларининг жами йўқотишлари:
205 та самолёт;
131 та вертолёт;
1233 та дрон;
342 зенит-ракета тизимлари;
3587 танк ва бошқа турдаги зирҳли транспорт воситалари;
539 ёппасига ўт очиш ракета тизими ;
2013 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари;
3658 та махсус ҳарбий автомобиллар.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
* Россияда жиноий иш очилган террорчи гуруҳ
Янгиликлар лентаси
0