Ўзбекистон оғир атлетикачилари 4 та медаль қўлга киритишди

© Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритишди
Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2022
Oбуна бўлиш
Миср ва грузиялик рақибларига имкониятни бой берган спортчилар, жамоа ҳисобига учта кумуш ва битта бронза медалини қўшиб қуйишди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Мексикада давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 4 та медаль соҳиби бўлишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистондан 2 нафар вакил иштирок этди.
Унда Нигора Сувонова -76 кг вазн тоифасида олтин медаль учун муросасиз рақобат олиб борди. Якунда фақатгина мисрлик рақибасига имкониятни бой берди ва барча йўналишларда кумуш медаллар билан тақдирланди.
Шунингдек, Аброрбек Маъруфбеков -96 кг вазн тоифасида беллашди. У кучли рақобатда 133 кг натижа билан даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди. Икки курашда эса учинчи ўрин эгасига атиги 1 кг имкониятни бой бериб, тўртинчи ўринда мусобақани якунлади.
Жамоа ҳисобига Нигора Сувонова учта кумуш, Маъруфбеков битта бронза медалини қўшиб қуйишди.
Янгиликлар лентаси
0