Қорақалпоғистонда янги табиий газ оқими топилди

© Sputnik / Алексей НикольскийДобыча газа в Узбекистане
Добыча газа в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2022
Oбуна бўлиш
Янги қудуқдан олинаётган маҳсулотнинг ҳажми кунлик 700-800 минг куб метрни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik.“Ғарбий Қуйи Сургил” конига қарашли қудуқнинг 4154 метр тубидан янги табиий газ оқими топилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” хабар берди.
“Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 2-сонли излов қудуғида бурғилаш ишлари олиб борилди. Натижада қудуқ тубидаги 4154-4059 метр оралиқларда табиий газ оқимларини олишга эришилди.
“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, янги қудуқдан олинаётган маҳсулотнинг ҳажми кунлик 700-800 минг куб метрни ташкил қилмоқда”, дейилади хабарда.
Айтилишича, ҳозирда соҳа мутахассислари кейинги янги қудуқни бурғилаш нуқтасини аниқлаш бўйича қўшимча ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Келгуси беш йилликдаги режалар:
10 200 кв.км.дан ортиқ 3D сейсмик ишларни бажариш, 100 дан ортиқ янги майдонларни ўзлаштириш;
925 минг метрдан ортиқ бурғилаш ишларини бажариш;
290 та қудуқларни қурилиш билан тугатиш ва натижада 177 млрд.м3 атрофида табиий газ ҳамда 6,5 млн.тоннадан ортиқ суюқ углеводород захираларини ўстириш.
Шу йилнинг ўтган даврида “Ўзбекнефтгаз”АЖ бўйича 758 кв.км 3D сейсмик-қидирув ишлари бажарилди. 4 та – Чўллиота, Мангуберди, Янги Алат ва Шарқий Арслон майдонлари бурғилашга киритилди ва 57,0 минг метр бурғилаш ишлари бажарилди.
Маълумот учун, “Ғарбий Қуйи Сургил” конининг ҳозирда мавжуд углеводород хом ашёси ресурслари 7,5 млрд куб метр табиий газ ҳамда 265 минг тонна газконденсати маҳсулотларини ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0