Референдум ўтказиш тартиби ўзгарди

© AFPВыборы в Узбекистане
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2022
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссиясига янги ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш ваколати берилди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Эндиликда референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларига айрим харажатлар учун компенсация тўланади. Президент томонидан имзоланган ЎРҚ-779-сонли қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ҳам кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Манфаатдор ташкилотлар, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида округ комиссияларига референдум ўтказилишига кечи билан 10 кун қолганида маълум қилади. Бундай тартиб илгари 15 кунга тенг эди.
Шунингдек, кузатувчилар ҳарбий қисмлар, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларига бориши ҳақида референдум ўтказувчи участка комиссиясини камида 3 кун олдин хабардор қилиши керак.
Қуйидагилар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:
Сиёсий партияларнинг аъзолари;
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари;
Прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари;
фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи таркибига кирувчи шахслар.
Комиссия аъзоларига референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда компенсация тўланади. Ушбу тўлов транспорт, овқатланиш ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида берилади.
Участка комиссиясининг хатти-ҳаракати ва қарори устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкинлиги ҳам белгиланди.
Қонун билан “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, сайлов округининг ҳудуди бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига ўтказилганда ёки унинг ҳудудида янги маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилган тақдирда ушбу сайлов округидан сайланган депутатнинг ваколатлари сақлаб қолинади.
Янгиликлар лентаси
0