Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Украинага бостириб кирмаган – Лавров

© Sputnik / Russian Foreign Ministry / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров на пресс-конференции по итогам встречи с главой МИД Украины Дмитрием Кулебой в Анталье
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров на пресс-конференции по итогам встречи с главой МИД Украины Дмитрием Кулебой в Анталье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Лавровнинг таъкидлашича, Киевнинг НАТОга жиноий алоқадорлигини Ғарбга кўрсатишнинг бошқа йўли қолмагани учун махсус операция эълон қилинган.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россия Украинага бостириб кирмаган, Киевнинг НАТОга жиноий алоқадорлигини Ғарбга кўрсатишнинг бошқа йўли қолмагани учун махсус операция эълон қилинган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлари вазири Сергей Лавров найшанба куни BBC’га берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз Украинага бостириб кирганимиз йўқ. Ғарбга унинг жиноий фаолият билан шуғулланаётгани, Украинани НАТОга жалб қилаётгани, неонацистлар тузумини асраб-авайлаши, ҳомийлиги ва тарбияси ҳақида тушунтиришга имконимиз қолмагани учун махсус ҳарбий операция эълон қилдик. Владимир Зеленскийнинг 2021 йилнинг сентябрида “Агар кимдир Украинада ўзини рус одамидек ҳис қилса, Россияга кетсин” деганди”, - дейди Лавров.

Вазирнинг таъкидлашича, Россияда “бошқа йўли қолмаган эди” ва Москва буни “кўп, минг марта тушунтирган”.
“Ҳозир Украина режими тинч аҳолига, шаҳарларга ғарб қуроллари билан ҳужум қилмоқда” дея қўшимча қилди у.
“Биз ҳеч кимга ҳужум қилганимиз йўқ. Улар Украинадаги русларга ҳужум қилди”, деди Россия дипломатияси раҳбари.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0