Вилоятларда тез тиббий ёрдам бўйича ягона “Call-марказ”лар иш бошлайди

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишМедицинский работник возле автомобиля скорой помощи на территории городской клинической больницы №40 в Коммунарке
Медицинский работник возле автомобиля скорой помощи на территории городской клинической больницы №40 в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2022
Oбуна бўлиш
Эндиликда тез ёрдам бригадалари ҳудуд чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига кўра йўналтирилади
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Тошкент тажрибаси асосида Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда 16 июнь куни президент томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, 14 та ҳудуддаги диспетчерлик хизматлари тугатилди.
Эндиликда, 1 декабрга қадар Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари, 2023 йил 1 сентябрга қадар эса Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари туман (шаҳар)ларида “Call-марказ”лар ўз фаолиятини бошлайди.

“Call-марказ”ларда:

чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади;
раҳбар лавозимларига IT-парклардаги иқтидорли ёшлар орасидан муносиб номзодлар тайинланади;
саралаш орқали бемор аҳволи, касаллик тури ва оғирлик даражасига қараб чақирувларга тегишли тиббий бригадаларни йўналтириш тизими жорий этилади;
тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофанинг яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.
Шунингдек, тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатилади.
Тез тиббий ёрдам бригадалари планшетлар билан таъминланади.
Марказ ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактаби ташкил этилади.
Қарор билан, ССВ ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига 85 млрд сўм миқдордаги маблағ йўналтирилади.
Қолаверса, Жаҳон банки шошилинч хизматларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида тез ва шошилинч тиббий ёрдамни рақамлаштириш тадбирларига 5 млн доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади.
Янгиликлар лентаси
0