Владимир Норов “Валдай” халқаро мунозара клуби директори билан учрашди

© Министерство иностранных дел Узбекистана17 июня 2022 года и.о. министра иностранных дел Республики Узбекистан Владимир Норов принял программного директора Международного дискуссионного клуба "Валдай" (Российская Федерация) Тимофея Бордачева.
17 июня 2022 года и.о. министра иностранных дел Республики Узбекистан Владимир Норов принял  программного директора Международного дискуссионного клуба Валдай (Российская Федерация) Тимофея Бордачева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2022
Oбуна бўлиш
Бордачёв Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий тизим, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий ҳаёти тубдан ўзгарганини эътироф этди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Россиянинг “Валдай” халқаро мунозара клуби директори Тимофей Бордачёвни қабул қилди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида кўп қиррали ва кенг кўламли ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Бордачёв ўз сўзида Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий тизим, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий ҳаёти тубдан ўзгарганини эътироф этди.
Ўзбекистон замонавий ташқи сиёсатининг ғоят муҳимлиги, бунинг натижасида мамлакат дунёнинг барча давлатлари ва халқаро институтлар билан тенг ҳуқуқли, прагматик ҳамда конструктив муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлгани алоҳида таъкидланди.
Айтилишича, давлатлараро муносабатларнинг ижобий сураъти икки мамлакат илмий таҳлилий муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Россия “ақл марказлари” фаол ва конструктив мулоқот йўлга қўйган. Ҳозирда турли масалалар юзасидан фикр ва таҳлилий тажриба алмашилмоқда. Йирик қўшма тадбирлар ташкилий ва мазмунан юқори даражада ташкил этилиб, уларнинг якунлари бўйича аниқ асосга эга таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0