Видео

Юракка яқин. Кардиохирург билан суҳбат - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кардиожарроҳ Рустам Ярбеков машҳур Лео Бокериянинг шогирди, Ўзбекистонда кардиохирургия қандай ривожланаётгани ҳақида Sputnikка ҳикоя қилиб берди.
Рустам Ярбеков А. Вохидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик марказининг Кардиожарроҳлик бўлими раҳбари
Доктор Ярбеков Москвада тажриба орттириб Ўзбекистонга қайтганидан сўнг юракда ўта мураккаб операциялар ўтказиб келмоқда.
Келажакда кардиохирургияда энг юқори малака талаб қилувчи – юракни кўчириб ўтказиш ёки сунъий юрак ўрнатиш операциясини амалга оширишни орзу қилмоқда.
“Бу ҳар бир кардиожарроҳнинг орзуси. Бу сизнинг жамоанинг олий даражадаги малакага эга эканидан далолат беради”, - дейди Ярбеков.
Юрак хасталигига учраган одамларга шифокор қуйидаги маслаҳатни берди.
“Мен ёши катта кишилар ва айниқса юраги касалларга мурожаат қилмоқчиман. Бизда ёзда фаслида юраги хаста одамлар орасида ўлим ҳолати жуда кўп учрайди. Сабаб – улар керагидан ортиқ миқдорда суюқлик ичишади. Биров инфарктга учраган кимнингдир клапани шикастланган. Кўп миқдордаги суюқлик истеъмол қилиш айланаётган қон миқдорини оширади. Терлаш – ортиқча суюқликнинг барчасини чиқара олмайди. 30-40% организмда қолади. Бу юрак учун катта босим. Суюқлик миқдорини назорат қилиш керак. Керагидан ортиқ сув ичмаслик керак”.
Янгиликлар лентаси
0