Ҳаж 2022: биринчи гуруҳ зиёратчилар Мадинага жўнаб кетишди

© Пресс-служба Uzbekistan AirportsПервые паломники отправляются из Ташкента в Саудовскую Аравию для совершения хаджа.
Первые паломники отправляются из Ташкента в Саудовскую Аравию для совершения хаджа. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2022
Oбуна бўлиш
Uzbekistan Airways "Ҳаж-2022" доирасида 18 июндан 30 июнгача Ўзбекистоннинг еттита шаҳридан Мадинага жами 45 та парвоз амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. 2022 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун илк зиёратчилар гуруҳи Тошкентдан Мадинага жўнаб кетишди.
Uzbekistan Airways 17 июндан 18 июнга ўтар кечаси соат 01:10, 02:50, 04:10да бортида 245 нафар йўловчилар бўлган парвозлар Тошкентдан Мадинага жўнаб кетди, соат 16:10да яна бир парвоз амалга оширилади.
Ҳаж-2022 мавсумида Uzbekistan Airways 18 июндан 30 июнгача Ўзбекистоннинг еттита шаҳридан Мадинага жами 45 та парвоз амалга оширади ва 10 900 нафар йўловчиларни манзилга элтади.
Бу йил энг кўп зиёратчилар Намангандан бўлади – жами 16 та парвоз билан 3916 нафар йўловчи Ҳаж зиёратини адо этишади. Тошкентдан 15 рейсда 3587 нафар йўловчи учиши кутилмоқда. Қаршидан 5та, Самарқанддан 3та, Бухородан 3 та, Урганчдан 2та, Нукусдан битта рейс Саудия Арабистонига учиши кутилмоқда.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Ҳажга борадиганлар учун аэропортларида қўшимча қулайликлар яратилган. Тошкент аэропортида мазкур рейслар йўловчиларига хизмат кўрсатиш учун "Б" зонасида иккита кутиш заллари таъмирдан ўтказилди ва ишга туширилди, бу ерда етарли миқдорда ўриндиқлар ўрнатилиб, зиёратчиларга кутиш давомида ичимликлар ва газаклар таклиф этилади.
Янгиликлар лентаси
0