Туризм

“Макка узоқ, Ўзбекистон яқин”: Зиёрат туризми қандай ривожланмоқда

© tolgolКомплекс Имам Ал-Бухари
Комплекс Имам Ал-Бухари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Зиёрат туризми Ўзбекистон иқтисодиёти учун қандай фойда келтириши мумкин – батафсил Sputnik материалида ўқинг.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Ўзбекистоннинг зиёрат туризмида салоҳияти катта - йил бошидан мамлакатга миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Туризм вазирлиги прогнозларига кўра, йил сўнггига келиб сайёҳлар сони 4,5 миллион кишига етиши мумкин.
Туристлар нима учун Ўзбекистонни танлашмоқда? Кимдир мамлакатга биринчи бор ташриф буюрмоқда, яна кимдир эса яна бир маротаба Ўзбекистонда дам олишни режалаштирмоқда ва махсус туризм турларига қизиқиш пайдо бўлган.
Аввалроқ, туризм бўйича эскперт Николай Сербиннинг Sputnikка берган интервьюсида, ҳозир шопинг-турлар оммалашган. Бироқ, ушбу саёҳат тури ипакнинг қадимдан ишлаб чиқарилганини ҳисобга олганда, асрлар давомида шакклланган, деган эди.
Зиёрат туризми эса ҳозир сайёҳлар орасида кенг тарқалмоқда. Бу туризм тури Ўзбекистонга қандай фойда келтириши мумкин. Яыинда Ўзбекистон Halal in Travel саммитида бирваракайияга иккита мукофотга сазовор бўлди.

Зиёрат туризми нима?

Зиёрат туризми (диний туризм деб ҳам аташ мумкин) - мусулмон маданияти учун аҳамиятли жойларга саёҳатдир. Масалан, мемориал мажмуалар ва зиёратгоҳларга. Ушбу туризм тури ташкилотчилари ҳалол стандартлар бўйича меҳмонхонага жойлаштириш, ҳалол таомлар билан таъминлаш орқали қулай шароит яратади.
Ўзбекистоннинг бундай туризмда салоҳияти қандай? Бу борада бир нечта рақамларни келтириб ўтиш етарли- мамлакатдаги 3,5 минг туристик объектлар бевосита ислом динига алоқадор. Уларнинг аксарияти асосан Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда жойлашган.
CrescentRating мусулмон туризмига ихтисослашган гуруҳ маълумотларига кўра, ҳозирда мусулмон сайёҳлар сегменти ошиб бормоқда. 2026 йилга келиб сайёрада ислом динига эътиқод қилувчи сайёҳлар сони 230 миллионга етади.

Ўнта дастур, миллионлаб имкониятлар

Яқинда Ўзбекистон Сингапурда бўлиб ўтган мусулмон туризми бозори ривожига бағишланган Halal in Travel саммитида иккита мукофотга сазовор бўлди. Туризм вазирлиги зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти бошлиғи Жаҳонгир Саидовнинг Sputnik мухбирига айтишича, соҳадаги кўплаб ўзгаришлар туфайли Ўзбекистон мукофотларга лойиқ деб топилган.
“Бу йили соҳани ривожлантириш мақсадида 90 та мамлакат фуқаролари учун визасиз режим жорий этдик. Яна 57 мамлакат фуқаролари визани электрон тарзда олиш имкониятига эга бўлишди”, - дейди у.
Визалар ҳақида сўз кетар экан, Ўзбекистонда визанинг алоҳида тоифаси- зиёрат ёки Piligrim визаси жорий этилганини айтиб ўтиш жоиз. Уни туризм фаолияти субъектлари ва Дин ишлари бўйича қўмитага аризалар орқали икки ойгача муддатга олиш мумкин.
Хусусий тадбиркорлар ҳам зираётчиларни жалб қилишга ҳаракат қилишмоқда. Масалан, Ўзбекистонда ҳалол сертитикатига эга ресторанлар сони кўпаймоқда. Бундан тушқари, экскурсоводлар орасида ҳам зиёрат туризми бўйича мутахассислар пайдо бўлмоқда.
“Ўтган йили сентябрь ойида Ислом академияси билан ҳамкорликда зиёрат туризми йўналишида фаолият юритаётган гид ва таржимонларнинг малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этилди”,- дейди Жаҳонгир Саидов.
Айни пайтда мамлакатда сайёҳларни ислом маданий мероси билан таништирувчи ўндан ортиқ зиёрат дастурлари таклиф этилмоқда. Энг оддий таҳлиллар ҳам шуни кўрсатмоқдаки, ушбу дастурлар мамлакатни миллионлаб сайёҳлар билан таъминлаши мумкин.

Қўшнилар учун имкониятлар

Ўзбекистонда зиёрат туризми ривожи кимлар учун фойдали бўлиши мумкин? Албатта, биринчи навбатда қўшни мамлакатлар учун. Биринчидан постсовет мамлакатлари фуқароларига Ўзбекистонга ташриф буюриш учун виза керак эмас. Иккинчидан, уларга республикага етиб келиш осон. Айнан шу сабабли Давлат Статистика қўмитасининг Ўзбекистонга сайёҳлар оқими бўйича кўрсаткичлари шундай: май ойида мамлакатга кўпроқ қозоғистонликлар ташриф буюрган (ойига 503 мингдан сайёҳдан қарийб 170 мингги қозоғистонлик). Иккинчи ўринда Қирғизистон (141 минг киши), учинчи ўринда Тожикистон (116 минг сайёҳ) фуқаролари кўп ташриф буюрган. Россияликлар ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрганлар орасида фаол. 47,5 минг россиялик май ойини айнан Ўзбекистонда ўтказишни маъқул деб билган.
Аҳамиятлиси: юқорида келтирилган барча мамлакатларда мусулмонлар кўп, яъни зиёрат туризми учун потенциал аудитория бор. Sputnik Озарбайжон маълумотларига кўра, 2022 йилга келиб Қозоғистонда исломга эътиқод қилувчи аҳоли сони 13 миллионга етган, Қирғизистонда – қарийб 4,7 миллион, Тожикистонда – 7,6 миллион киши.
Россияда ҳам ислом динига эътиқод қилувчи 20 миллионга яқин мусулмон бор. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон зиёрат туризми йўналишида ҳам Россия билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Мисол учун, Ўзбекистон Махачқалъа ва Қозон шаҳарларида зиёрат туризмининг имкониятларини тақдим этди.
“Макка узоқ, Ўзбекистон эса яқин. Мамлакатда минг йиллик тарихга эга муборак қадамжолар етарлича. Ва бу албатта ўзбекистонликларга қардош бўлган халқларда катта қизиқиш уйғотади”, - дейди Татаристон Республикаси Туризм давлат қўмитаси раиси Сергей Иванов ўша йили Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи чоғида.
Бу йили эса Ўзбекистон ҳукумати Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров билан ҳамкорликни (жумладан туризм бўйича ҳам) ривожлантиришни муҳокама қилди. Бу учун шарт- шароитлар бор. Чунки Бошқирдистоннинг асосий шаҳри Уфадан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейс орқали етиб келиш мумкин.
Аҳамиятлиси, UzAirways Россиянинг мусулмонлар кўп яшайдиган шаҳарлари- Қозон, Оренбург, Самара шаҳарларига мунтазам парвозлар амалга оширади. Агар сайёҳлар оқими чиндан шаклланса иқтисодиётга таъсирини ҳисоблаш қийин эмас. Доғистоннинг ННТ телекомпанияси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга зиёрат туризмининг ўртача нархи 700 долларни ташкил этади. Агар қўшни давлатлардан келган мусулмонларнинг камида 1%и биттадан турпакет харид қилса, Ўзбекистонга 350 миллион долларга яқин даромад келади.
Янгиликлар лентаси
0