Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: Россия Мудофаа вазирлигининг баёноти

© Sputnik / РИА Новости / Фотобанкка ўтишРоссийские войска в районе города Изюм
Российские войска в районе города Изюм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ҳарбийлари юқори аниқликдаги ракета зарбалари ёрдамида АҚШ томонидан Украинага етказиб берилган М777 155 мм гаубицаларининг тўртта взводини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конешенков Қуролли кучлар томонидан ўтган сутка давомида амалга оширилган ишлар ҳақида баёнот берди.
Россия Қуролли кучлари ўтган сутка давомида:
Кременчуг ва Лисичанск вилоятларида юқори аниқликда зарба берувчи қуроллар ёрдамида нефтни қайта ишлаш корхоналари ва Украина ҳарбий техникасининг ёқилғи сақлаш омборларни йўқ қилди;
АҚШ томонидан Украинага етказиб берилган М777 155 мм гаубицаларининг тўртта взводига юқори аниқликдаги ракеталар билан зарба берилди;
Россия авиацияси 160 дан ортиқ миллатчиларни, учта ўқ-дорилар омборини, олтита "Град" реактив тизимларини йўқ қилди;
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг Су-25 самолётини ва ва Ми-24 вертолётини уриб туширди;
Херсон яқинида бир дона Байрактар-ТБ2 учувчисиз учиш аппарати уриб туширилди;
Украина қўшинлари тўпланган 180 та ҳудуд артиллериядан ўққа тутилди, 310 дан ортиқ миллатчи йўқ қилинди;
Умумий ҳисобда махсус ҳарбий операция бошлангандан буён 206 та самолёт, 132 та вертолёт, 1241 та учувчисиз аппарат, 343 та зенит-ракета тизими, 3613 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 547 та ракета тизими, 2032 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, 3687 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинган.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0