Маданият

Миллий кутубхона Россиянинг нуфузли кутубхоналари билан меморандум имзолади

© АОКАПодписан меморандум о сотрудничестве между библиотеками Узбекистана и России
Подписан меморандум о сотрудничестве между библиотеками Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Имзоланган меморандумлар ахборот алмашиш, электрон каталоглар яратиш, электрон ресурсларни рақамлаштириш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси М.Е.Салтиков-Шедрин номидаги Россия Миллий кутубхонаси, Б.Н.Ельцин номидаги Президент кутубхонаси ва В.В.Маяковский номидаги Санкт-Петербург марказий шаҳар оммавий кутубхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Имзоланган меморандумлар қуйидаги йўналишларда тажриба ва илмий ютуқлар алмашинувини кўзда тутади:
китоб ва китобхонлик соҳасида илмий-тадқиқот, услубий, ахборот ва маърифий фаолиятни амалга оширувчи Мутолаа марказининг ишлаш тизими;
оммавий кутубхоналар марказлаштирилган тармоғининг ахборот-услубий ва мувофиқлаштирувчи функцияларини самарали амалга ошириш ҳамда оммавий кутубхоналар фаолиятини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш масалалари;
электрон каталогларни яратиш ва юритиш, ахборот-кутубхона тармоқларини ривожлантиришда намунавий модел сифатида фойдаланиш мумкин бўлган йирик ҳажмли электрон ресурсларни рақамлаштириш ва сақлаш услубиятини шакллантириш;
шаҳарнинг давлат, ижтимоий ва тижорат рақамли хизматларидан, шу жумладан, шаҳар оммавий кутубхоналаридан фойдаланишни таъминлайдиган "Петербург фуқаросининг ягона картаси" лойиҳасини ташкил этиш. Ушбу йўналиш бўйича амалий тажрибаларни алмашиш республика китобхонларига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг ягона (корпоратив) тизимини яратиш имкониятларини мақбуллаштиради;
кутубхонашунослик, китобшунослик, кутубхона фондларини реставрация қилиш ва консервация қилиш соҳасида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш.
Ҳар бир кутубхона билан мақсадлар, амалга ошириш механизмларии ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш муддатларига аниқлик киритган ҳолда ўзаро ҳамкорликнинг конкрет йўналишлари бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Меморандум, 15-18 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган "Янги дунё – янги имкониятлар" ХХV Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0