Россия ҳарбийлари Мариуполдаги пляжни миналардан тозалади - видео

Oбуна бўлиш
Россия ҳарбийлари Мариуполнинг "Песчаний" пляжни Украина ҳарбийлари ўрнатган миналардан тозалади.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Spurtnik. Россия ҳарбийлари Мариуполнинг "Песчаний" пляжидаги миналарни тозалади, деб маълум қилди Новороссийск ҳарбий-денгиз базаси қўмондони контр-адмирал Виктор Кочемазов “РИА Новости”га.

"Мариупол шаҳрининг "Песчаний" пляжини трал (кичик кема) ёрдамида назоратдан ўтказдик. Пляж тоза, шаҳар аҳолиси бу ерга келиб, илиқ қуёш нурларидан баҳраманд бўлишлари ҳамда Азов денгизи сувига чўмилишлари мумкин”, деди у.

Миналардан тозалаш жараёнида йил бошида украиналик ҳарбийлар томонидан ўрнатилган десантга қарши миналар йўқ қилинган. Бундай миналар бир неча кун олдин аёл ва боланинг ўлимига сабаб бўлган эди. (бувиси ва набира).
Янгиликлар лентаси
0