Жамият

Шавкат Мирзиёев болалар онкология марказига ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Центра детской гематологии, онкологии и клинической иммунологии в Ташкенте.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Центра детской гематологии, онкологии и клинической иммунологии в Ташкенте.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Давлат раҳбари марказда даволанаётган болалар ва уларнинг отағоналари билан суҳбатлашди, ҳамда у ерда болалар учун яратилган шароитлар билан танишди.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди.
Марказда президент даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.
Шунингдек, давлат раҳбари марказда ижод билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар билан танишди, болаларнинг машғулотларини кузатди.
Ташриф давомида, мазкур марказда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказилди.
Йиғилишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
бугун Ўзбекистонда фақат 16 та шифохонада асоратли ҳомиладорликка ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатилмоқда. Шу боис 46 та туман ва шаҳардаги туғруқ мажмуаларида зарур шароитлар яратиб, туманлараро перинатал марказига айлантирилиши қайд этилди;
поликлиникаларда ташкил этилган 17 мингта тиббий бригада учун малакали доялар тайёрлаб, фаолиятини йўлга қўйилади;
келгуси йилдан барча туғруқхоналарда чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини текшириш бошланди. Бунинг учун мутахассислар ўқитилади, керакли ускуналар харид қилинади;
Шавкат Мирзиёев Репродуктив саломатлик маркази, Скрининг маркази, Акушерлик ва гинекология марказиларини бирлаштириб янги марказ ташкил этилади. У ерда инновацион технологиялар асосида репродуктив саломатликнинг тиббий-биологик муаммоларини ҳал этиш, туғма ногиронликнинг олдини олиш бўйича генетик тадқиқотлар ўтказилади, бехатар оналикни таъминлаш амалга оширилади;
Маълумот учун, Ўзбекистонда туғруқ комплекси ва перинатал марказлар, аёллар маслаҳатхоналари томонидан йилига 850 минг нафар ҳомиладорларга малакали тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Барча марказий поликлиникаларда “Онко-назорат” хоналари ташкил этилиб, 35 ёшдан ошган аёллар ҳар йили скрининг текширувидан ўтказилмоқда. Бу аёлларда саратон касалликларини эрта аниқлаш имкониятини 10 баробарга оширди. Бу ишлар натижасида сўнгги олти йилда оналар ўлими интенсив кўрсаткичи 21 дан 15 га, гўдаклар ўлими 11 дан 8 га камайган.
Янгиликлар лентаси
0