Дунёда

Абдулазиз Камилов Кобулга келди

© Sputnik АфганистанАбдулазиз Камилов прибыл в Кабул
Абдулазиз Камилов прибыл в Кабул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулга келди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулга келди.
Толибон* ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Амирхон Муттаки Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Толибон* ТИВ матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зийи Аҳмад маълум қилди.
Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашев ҳам бор.
Музокарада савдо ва транзит соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўтарилиб, хавфсизлик билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.
Муттаки Афғонистон бўйича июл ойи охирида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинди. Толибон* Ўзбекистонга Савдо вазирлиги вакиллари бошчилигидаги делегацияни юбориш истагини билдирди.
Яқинда ўзбекистонлик ҳайдовчилар илк маротаба Покистондан Афғонистон ҳудуди орқали юк ташувларини амалга оширди.
“Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешавoр – Карачи” йўналиши бўйлаб 2760 км йўлни босиб ўтган ўзбекистонлик ҳайдовчилар Карачи портидан ортилган юкни (музлатилган гўшт) бир ҳафтада Тошкент шаҳрига етказиб келди.
* террорчилик фаолият учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0