Дунёда

Байден велосипеддан йиқилиб тушди - видео

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишСаммит G20 в Риме
Саммит G20 в Риме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШ президенти Байден велосипеддан йиқилиб тушди.
АҚШ президенти Жо Байден сайр вақтида велосипеддан йиқилиб тушди, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати. РИА Новости.
Журналистлар тарқатган видеода АҚШ раҳбари бир гуруҳ одамлар билан велосипедда кетаётгани, яқин атрофда турган журналистлар уни чалғитиб, саволлар бериётгани акс этган.
Байден уларга яқинлашиб, велосипед билан бирга ён томонга йиқилиб тушади.
АҚШ президенти ўзини яхши ҳис қилаётгани ва йиқилишдан жароҳат олмагани маълум қилди.
Кейинроқ Оқ уй вакили Байден тиббий ёрдамга муҳтож эмаслигини айтди.
"Президент айтганидек, велосипеддан тушаётганда оёғи педалга тегиб кетди, унда ҳаммаси жойида. Тиббий ёрдам талаб қилинмайди. Президент куннинг қолган қисмини оиласи билан ўтказишни интиқлик билан кутмоқда", — дейилган хабарда.
Кейинчалик Жо Байден черков остонасида бир неча марта сакраб, журналистлар олдида ҳаммаси жойида эканлигини кўрсатмоқчи бўлди.
Янгиликлар лентаси
0