Миллий гвардия футбол мухлисларга мурожаат билан чиқди

© Федерация Футбола УзбекистанаU23 Кубок Азии: Узбекистан - Япония
U23 Кубок Азии: Узбекистан - Япония - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2022
Oбуна бўлиш
Миллий гвардия финал олдидан мухлисларга мурожаат билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Миллий гвардия 19 июнь куни “Бунёдкор” стадионида 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтиши муносабати билан футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, Миллий гвардия стадионга келадиган мухлисларга ўзини тутиш маданиятини ёдда тутишни, ҳакамларга, футболчиларга, жумладан, рақиб жамоага, стадион техник ходимларига ҳурмат кўрсатиш зарурлигини, тозалик ва жамоат тартибини сақлашни эслатиб ўтган.
"Стадионга тақиқланган нарсаларни: қурол-яроғ, тез ёнувчи моддалар ва буюмлар, дори воситалари (рецепт ёки унинг нусхаси кўрсатилганда шифокор кўрсатмаси бўйича белгиланган миқдорда дори воситаларидан ташқари), озиқ-овқат ва идишларни; техник жиҳозлар (мобил телефонлардан ташқари), ҳимоя воситалари, хизмат асбоблари ва спорт анжомларини олиб келманг", — келтирилади хабарда.
Бундан ташқари, ишқибозлардан шубҳали нарсалар, шунингдек, жамоат тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари ходимларига ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига хабар бериш сўралган.
"Ҳурматли мухлислар! Сизларни маданиятга чақирамиз: ўйиннинг боришидан, урилган голлар ёки ўтказиб юборилган голлар сонидан қатъи назар, одобсиз сўзларни ишлатманг ва бундан ташқари тартибсизликларга олиб келадиган чақириқлар, ўйиннинг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилманг.
Жамоат тартибини бузиш, тош ва бошқа нарсаларни отиш, ҳаддан ташқари ҳис-туйғуларни ушлаб туролмаслик ва бундан ташқари, ҳужум билан низо қўзғатиш спортчилар учун ёрдам эмаслигини ёдда тутинг. Қолаверса, мухлисларнинг хулқ-атвори спортчиларимизга ва умуман давлатга бўлган муносабатга бевосита таъсир қилади", — дейилган хабарда.
Шунингдек, Миллий гвардия ахборот хизмати безорилик, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида эслатиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0