Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиб, ёмғир ёғишидан огоҳлантирди

© Sputnik / Евгений ОдиноковДождь
Дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкент шаҳрида кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрида 19 июнь куни кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, ҳокимлик аҳолидан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймасликни сўраган.
"Ноқулай об-ҳаво шароити – кучли шамол, ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланишингиз мумкин", — дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0