Жамият

Бухорода ўрта асрга тегишли қадимги ғорлар топилди

© Маданий мерос агентлиги Бухорода ўрта асрга тегишли қадимги ғорлар топилди
Бухорода ўрта асрга тегишли қадимги ғорлар топилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғорда маҳаллий кончилар ер остки заҳираларидан жуда кенг кўламда фойдаланган ҳамда ганч қурилиш материалининг хомашёси олинган.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Бухорода чўл ҳудудидан қадимги тарихий ғорлар топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари ва Фанлар Академияси Миллий археология маркази томонидан Когон туманининг чўл ҳудудида 4 та қадимги ғор қолдиқлари кўздан кечирилди.
Ғорларнинг кириш қисми қумлар ва ўпирилган тошлар билан кўмилган. Улар бир биридан юзлаб метр масофаланган. Уларда қандайдир тизим ва боғланиш аниқланмади.

Ғорлар нима мақсадда қурилганлигини билиш учун энг йириги танлаб олинди ва ёритиш жиҳозлари ёрдамида 80-100 метр масофа ва 10-15 метр пастликка тушилди. Унинг айрим жойлари жуда тор, айрим жойлари кенг ва қўшимча йўналишлар очилган, - дейилади хабарда.

Ғорнинг геологик қатламлари асосан оҳактошдан иборат бўлганлиги сабабли, ғор ўрта асрлар даврида (XII-XIII) маҳаллий кончилар тарафидан қазилиб ер остки заҳираларидан жуда кенг кўламда фойдаланган ҳамда ганч қурилиш материалининг хомашёси олинганлиги аниқланди.
Янгиликлар лентаси
0