Жамият

ННТ грант лойиҳаларига давлат органлари амалий ёрдам кўрсатади

Ввод текста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Давлат органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантиради.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Эндиликда нодавлат нотижорат ташкилотларга грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари амалий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 328-сонли қарори билан тасдиқланган низомда назарда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, ННТнинг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат органлари томонидан юридик, техник ва лойиҳани аҳолининг ижтимоий муаммоларини самарали ҳал этишга йўналтиришда услубий кўмак кўрсатилади.
Унга кўра:
ННТнинг халқаро грант лойиҳасига тегишли соҳада ваколатли давлат органи миллий ҳамкор сифатида жалб этилади;
миллий ҳамкор халқаро грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳани амалга оширишда вужудга келадиган муаммоларни тезкор ҳал этиш, лойиҳанинг мазмунидан келиб чиқиб уни амалга оширишда бошқа давлат органларини жалб қилиш ва бошқа вазифаларни бажаради;
халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга давлатнинг кўмагини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилоти билан келишилган ҳолда “йўл харитаси” тасдиқланади.
Низом билан давлат органлари зиммасига нодавлат нотижорат ташкилотлари билан бирга ижтимоий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юклатилди.
Янгиликлар лентаси
0