Охирги 11 йилда илк ташриф: Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялась встреча Президентов Узбекистана и Азербайджана
Состоялась встреча Президентов Узбекистана и Азербайджана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Oбуна бўлиш
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Саммит кун тартибидан стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.
Ташриф арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ишбилармонлик тадбирлари ўтмоқда.
Кейинги йилларда икки томонлама савдо кўрсаткичлари ва қўшма корхоналар сони сезиларли даражада кўпайди. 2021 йилда товар айирбошлаш ҳажми 42 %га, жорий йил январь-май ойларида 49 %га ўсди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг охирги 11 йилда Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади. Алиев охирги марта Ўзбекистонга 2010 йил 27 сентябрда ташриф буюрган.
Янгиликлар лентаси
0