Спорт

Ўзбекистонлик велоспортчи Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

© Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасиЎзбекистонлик велоспортчи Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистонлик велоспортчи Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аёллар ўртасида индивидуал пойга дастурида баҳс олиб борган Янина Кускова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик велоспортчилар Осиё чемпионатида дастлабки медални қўлга киритишди, деб берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналишида қитъа биринчилиги бўлиб ўтмоқда.
Аёллар ўртасида индивидуал пойга дастурида баҳс олиб борган Янина Кускова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
У бронза медали учун кечган пойгада қозоғистонлик рақибасидан устун келди. Олтин медални кореялик спортчи, кумуш медални эса япониялик атлет қўлга киритди.
Велотрек бўйича Осиё чемпионати
Аёллар, индивидуал пойга: 1.Жуми Ли (Корея Республикаси), 2. Кие Фукияма (Япония), 3. Янина Кускова (Ўзбекистон).
Янгиликлар лентаси
0