Жамият

Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади

© Федерация коневодства и конного спорта УзбекистанаНа сквере Амира Темура в центре столицы состоялся первый в Узбекистане конный парад
На сквере Амира Темура в центре столицы состоялся первый в Узбекистане конный парад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Отрядларга қорабайир зотли отлар мазкур соҳага ихтисослашган маҳаллий ташкилотлар томонидан етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 15 июнь куни қабул қилинган қарорда келтирилган.
Ҳужжатга кўра, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари таркибида отлиқ отрядлар босқичма-босқич ташкил этилади ҳамда мазкур отрядлар хизмат отлари, тегишли транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминланади.
Шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмалари отлиқ штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг амалдаги штат бирликлари доирасида шакллантирилади.
2023-2026 йилларда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати саф бўлинмаларини авто ва мототранспорт воситалари, хизмат отлари ва анжомлар билан таъминлаш дастури доирасида отлиқ отрядларга қорабайир зотли отлар мазкур соҳага ихтисослашган маҳаллий ташкилотлар томонидан етказиб берилади.
Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда отлиқ отрядларнинг тузилмасини, ушбу отрядлар тўғрисидаги низомни, уларнинг ходимлари учун хизмат кийимининг намунасини, уларни экипировка, анжом ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш бўйича табел меъёрларини ҳамда хизмат отларининг кирим-чиқим қилиниши, сақланиши, парвариш қилиниши, ўргатилишини ҳамда ем-хашак, зоотехника ва ветеринарияга оид ҳамда бошқа анжомлар билан таъминланишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги қўлланмани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Янгиликлар лентаси
0