Жамият

Қайси маҳсулотлар уйқусизликни келтириб чиқаради?

© Depositphotos / Sementsova321Девушка во время дневного сна
Девушка во время дневного сна  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Парҳезшунос Кален: помидор, консерва, тузлама ва авокадо уйқусизликка сабаб бўлади.
Парҳезшунос Елена Кален кечки овқатда истеъмол қилинадиган уйқу сифатига таъсир кўрсатувчи маҳсулотларни санаб ўтди.
Унинг таъкидлашича, мунтазам уйқусизлик ёки уйқуга тўймаслик иммунитет тушиб кетишига, стресс гормони кўпайишига ва организмнинг умумий ҳолати ёмонлашишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, одам тез чарчайди, асабий бўлиб қолади. Бу эса меъёрдан ортиқ овқатланишга ва ортиқча вазн тўплашга олиб келади.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, баъзи бир маҳсулотлар уйқусизликнинг сабабчилари бўлиши мумкин. Масалан, гўшт (қовурилган ёки гриль), помидор, бақлажон, консерваланган маҳсулотлар, тузламалар (сабзавотлар ҳам, балиқлар ҳам), шунингдек, авокадо, моғорлаган пишлоқ ҳам.
“Санаб ўтилган маҳсулотлар таркибида тиранин жуда кўп бўлиши мумкин. Ушбу аминокислота организмда норадреналинга (стресс гормонига) айланади. Қонда ҳар асабиёлашган вазиятда ушбу модданинг концентрацияси кўпаяди. Натижада эса ўзимизни ниҳоятда ҳаяжонланган, тўлқинлангандек ҳис қиламиз, тунда эса ухлаш қийинлашади”, - дейди мутахассис.
Унинг таъкидлашича, уйқудан олдин сельдерей ва сийдик ҳайдайдиган бошқа маҳсулотларни истеъмол қилмаган маъқул.
Янгиликлар лентаси
0