Спорт

Қўл жанги спорт турига бўлган эътибор янада кучайтирилади

© Sputnik / Антон Денисов / Фотобанкка ўтишАрмейский рукопашный бой. Матчевая встреча по боевым искусствам "Битва Чемпионов IV"
Армейский рукопашный бой. Матчевая встреча по боевым искусствам Битва Чемпионов IV - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қўл жанги билан шуғулланиб келаётган ёшлар ва ҳарбий хизматчилар сони 10 минг нафардан ортди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. 2023 йилдан бошлаб қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш мақсадида Наманган, Қарши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида халқаро турнирлар ташкил этилади.
Бу ҳақда 20 июнь куни президент томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.
Мазкур ҳужжат қўл жанги спорт турини янада оммалаштириш, соҳа учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида қабул қилинди.
Қўл жанги спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари:
қўл жанги бўйича тизимли равишда мусобақалар ўтказиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция);
қўл жангини янада оммалаштириш, бу борада ёшларни спорт клублари, секциялари ва тўгаракларига кенг жалб этиш ҳамда шу орқали спортчиларнинг жиноятларни содир этиш ва жиноий гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олиш;
қўл жанги бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
қўл жанги билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш;
қўл жангини ҳам устувор спорт тури сифатида Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич киритиш;
қўл жангини Қуролли Кучлар хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда аҳоли ўртасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.
2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда қўл жанги бўйича спорт турнирлари ўтказилади:
ҳар йили Тошкентда 14 январь ‒ Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли Кучлар чемпионатини ҳамда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган Хотира турнири.
ҳар йили Намангандапрофессионал спортчилар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” халқаро турнири.
ҳар икки йилда бир маротаба Қарши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ёшлар ўртасида “Амир Темур кубоги” халқаро турнири.
Ҳозирда қўл жанги бўйича 10 минг нафардан ортиқ ёшлар ва ҳарбий хизматчилар (ходимлар) спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.
230 нафар Ўзбекистон спорт усталари ва 60 нафар Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт усталари етишиб чиққан.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти ташаббуси билан ташкил этилган.
Қолаверса, бу спорт МДҲ мамлакатлари орасида ҳар йили ўтказиладиган “Армия ўйинлари” дастурига киритилган.
Янгиликлар лентаси
0