Россиянинг йирик кутубхоналари билан меморандумлар имзоланди

© Национальная библиотека Узбекистана им. А. НавоиУзбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России
Узбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва 14 та вилоят ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари учун малака ошириш стажировкалари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Россиянинг йирик кутубхоналари билан меморандумлар имзолади.
© Национальная библиотека Узбекистана им. А. НавоиУзбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России
Узбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Узбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России
Меморандумга кўра, бир қанча режалар назарда тутилган. Энг асосийси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тасарруфидаги 14 та вилоят ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари учун малака ошириш стажировкалари ташкил этилади, дейди кутубхона Матбуот котиби Муқаддас Бобомуҳаммедова, Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда.
“Россиянинг учта йирик кутубхоналари билан имзоланган меморандумда китобхонлик соҳасида илмий-тадқиқот, ахборот ва маърифий фаолиятни амалга оширувчи Мутолаа марказини такомиллаштириш, оммавий кутубхоналар марказлаштирилган тармоғининг ахборот-услубий ва мувофиқлаштирувчи функцияларини самарали амалга ошириш фаолиятни мониторинг қилиш, электрон каталогларни яратиш, электрон ресурсларни рақамлаштириш ва бошқа шу каби йўналишлар белгилаб олинди”, дейди мутахассис.

Инновацион лойиҳа

Шу билан бирга, ўзаро ҳамкорлик шаҳарнинг давлат, ижтимоий ва тижорат рақамли хизматларидан, шу жумладан, шаҳар оммавий кутубхоналаридан фойдаланишни таъминлайдиган "Петербург фуқаросининг ягона ID картаси" лойиҳасини ташкил этиш ва мазкур йўналиш бўйича амалий тажрибаларни алмашиш республика китобхонларига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг ягона (корпоратив) тизимини яратиш имкониятларини мақбуллаштиради, кутубхонашунослик, китобшунослик, кутубхона фондларини реставрация қилиш ва консервация қилиш соҳасида ҳамкорликда тажрибалар алмашишда асос бўлиб хизмат қилади.
© Национальная библиотека Узбекистана им. А. НавоиУзбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России
Узбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Узбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России
“Таъкидлаш керакки, Россия Миллий кутубхонаси 40 миллиондан зиёд фондга эга. Кутубхона тасарруфида кутубхоначиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти мавжуд бўлиб, ҳамкорлик меморандуми доирасида ўзбекистонлик кутубхоначилар малакасини оширишга қаратилган лойиҳаларни биринчи навбатда ишлаб чиқиш зарурлиги муҳокама қилинди. Келгусида ҳамкорлик йўналишлари, амалга ошириш механизмлари юксак натижалар бериши кутилмоқда”, – дейди матбуот котиби.

Маданий муносабатлар

Форум доирасида 16-июнь куни Б.Н.Ельцин номидаги Президент кутубхонаси билан меморандум имзолаш маросимида Миллий кутубхона директори Умида Тешабаева ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича мақсадлар, амалга ошириш механизми ва вазифаларни якунлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таклиф қилди. Ушбу ҳамкорлик меморандуми кутубхоналар ўртасидаги касбий алоқаларни кенгайтириш ва янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги маданий муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади.
© Национальная библиотека Узбекистана им. А. НавоиУзбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России
Узбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Узбекистан подписал меморандумы с крупнейшими библиотеками России
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Халқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати” раҳбари Гулбахор Кабилжанова мазкур меморандумнинг имзоланиши халқаро даражадаги ютуқ эканини эътироф этди.
“Россиянинг йирик кутубхоналари билан имзоланган меморандум Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятидаги яна бир халқаро даражадаги ютуқ, деб ҳисоблайман. Мақсадимиз келгусида кутубхоналараро турли соҳалардаги касбий тажриба алмашиш, замонавий кутубхона технологияларини, ахборот-кутубхонада хизмат кўрсатишнинг энг янги шакли ва услубларини, ахборот-кутубхоначилик соҳасини тўғри ташкил қилишдаги халқаро меъёрлар, стандартларни ўрганиш ва тадбиқ қилишдан иборат”, - дейди Кабилжанова.

Ўзаро ҳамкорликлар

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси хориж Миллий кутубхоналари билан мунтазам равишда яқиндан ҳамкорликларни ўрнатган. Жумладан, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 16 та (Россия, Белоруссия, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Грузия, Эрон Ислом Республикаси, Озарбайжон, Жанубий Корея, Япония, Германия, Туркманистон, Латвия, Чехия, Туркия, Қозоғистон) хорижий давлатларнинг 26 та кутубхоналари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолаган.
М.Е.Салтиков-Щедрин номидаги Россия Миллий кутубхонаси, Б.Н.Ельцин номидаги Президент кутубхонаси ҳамда В.В.Маяковский номидаги Санкт-Петербург марказий шаҳар оммавий кутубхонаси билан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўртасида имзоланган меморандумлар ҳам икки давлат Миллий кутубхоналари ўртасида амалга ошириб келинаётган ўзаро ҳамкорликнинг расмий ҳужжати сифатида алоҳида аҳамият касб этади.
Янгиликлар лентаси
0